27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситаси ходимлари куни, касбий байрам арафасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими Термиздаги афғон ёшлари ўқув маркази талабалари учун «Афғонистон – менинг Ватаним» ва «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» мавзуида иншо танловининг ўтказган эди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими мутахассиси Умида Мирзаматова хабар берди.
Унда марказ битирувчилари Азиз Аҳмад Аминий ва Ферузуллоҳ Сирдош ғолиб бўлди. Ижодий уюшма Фарғона вилоят бўлими барча харажатларни ўз зиммасига олиб, уларни Фарғонага таклиф этди. Улар 3 кун давомида Қўқонда тарихий обидалар, замонавий иншоотлар билан танишди. Кузда бўлажак Ҳунармандлар халқаро фестивали ўтадиган манзилларда бўлди. Марғилондаги Эркин Воҳидов музейи, Бурхониддин Марғиноний ва Пир Сиддиқ ёдгорликларига бориб танишди. Ҳунармандлар марказидаги атлас, адрас тарихи кўргазмалари, устазодаларнинг таълим мактаблари уларда унутилмас таассурот қолдирди. Риштон кулолчилик устахоналаридаги санъат асарлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Фарғона шаҳрининг бугунги, янги қиёфаси, Ал-Фарғоний ёдгорлиги, санъат саройи, спорт иншоотларидан ҳайратланди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимида Афғонистон ёшлари учун расмий қабул уюштирди. Унда меҳмонларга иш фаолияти, вилоят ОАВлари ҳақида маълумот берилди. Бундан кейин Афғонистон ва Фарғона вилояти ёшлари ҳамла ОАВлари ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораверади дейилди, қабул чоғида.
Афғон ёшлари Фарғона вилояти журналистларнинг касб байрамида иштирок этди. Уларга уюшманинг ғолиблик дипломи ва совғалари топширилди.
Изоҳ (0)