Бугунги кунда соч тўкилиши нафақат 40 дан ошганларнинг муаммоси, балки 20—25 ёшлиларнинг ҳам муаммосига айланаётганини кузатмоқдамиз. Албатта, кўп ҳолларда соч тўкилишидан кўпчилик эркаклар тушкунликка тушиб қоладилар. Соч тўкилиши муаммоси ва унинг ечимлари юзасидан биз ТМ Minox мутахассисига саволлар билан мурожаат қилдик. Суҳбатимиз натижаларини сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз:

Нима учун бугунги кунда соч тўкилиши ёшариб кетмоқда, умуман, ёшларда соч тўкилишининг сабаблари нимада?

—Олимларнинг таъкидлашича, соч тўкилиши инсон организмида дигидротестестерон гармони миқдорининг кўпайиб кетиши билан боғлиқ. Бу гармон организмда тестестерон миқдорининг ортишини келтириб чиқаради ва айни гармон бевосита соч илдизи ядросини зарарлантиради. Натижада эса соч илдизи шикастланади ва нобуд бўлади.

Соч тўкилиши муаммосининг ёшариб боришини биз Minox маҳсулотларига бугунги кунда ёшлардан кўпроқ талаб тушаётганидан кузатмоқдамиз. Айни пайтда, иқлим ва экологик ўзгаришлар оқибатида соч тўкилиши ва каллик муаммоси дунё бўйлаб барчанинг муаммосига айланган, десам ҳам муболаға бўлмайди.

Minox маҳсулотлари қандай турдаги соч муаммолари учун мўлжалланган?

—Minox савдо маркаси остида таклиф этилаётган маҳсулотлар эркаклар ва аёлларда соч тўкилишининг олдини олиш, сочларни мустаҳкамлаш, озиқлантириш ва соч қоплами қалинлигини оширишга мўлжалланган. Шу билан бирга, Minox савдо маркаси остида соқол ва киприкларни қалинлаштириш ва ўстириш учун ҳам алоҳида воситалар таклиф этилади.

Minox 2, Minox 5 ва Minox 10 лосьонларининг фойдалари ҳақида гапириб ўтсангиз?

—Minox 2, Minox 5 ва Minox 10 таркибида мос равишда 2 фоиз, 5 фоиз ва 10 фоиз миноксидин ҳамда глицерин, қичитқи ўт экстракти ва C, К, B2 каби витаминлар, каротин, пантотеник кислота, хлорофилл, калий, олтингугурт, кальций, темир ва тузлар мавжуд. Препаратлар тўлиқ табиий бўлиб, уларга ҳеч қандай гормонал воситалар қўшилмаган.

Minox 2 препарати аёллар учун махсус ишлаб чиқарилган маҳсулот бўлиб, лосьон гормонал ўзгаришлар (масалан, туғуруқдан кейинги ҳолат), атроф-муҳитнинг зарарли таъсири натижасидаги ва мавсумий соч тўкилиши каби ҳолатларда жуда самарали ҳисобланади.

Minox 5 препарати эркаклар учун махсус ишлаб чиқарилган бўлиб, лосьон андрогенетик алопеция, ирсият сабабли соч тўкилиши, каллик ва сочларнинг сийраклашувининг турли даражаларида самарали таъсир этади. Minox 10 кучли лосьон-спрейи эркакларга мўлжалланган бўлиб, лосьон узоқ муддат давомида антибиотиклар қабул қилиш ва стресслар натижасида, шу билан бирга, жарроҳлик операциялардан кейинги кучли соч тўкилиши ҳолатларида самарали таъсир кўрсатади.

Minox препаратининг таъсири қанча вақт ичида кўринади?

—Биринчи навбатда, бу ҳар бир инсон сочининг индивидуал ўсиш табиати ва махсус хусусиятларига боғлиқ. Шу билан бирга, соч тўкилишининг сабабини аниқлаш ҳам муҳим: бу ирсиятга боғлиқ омилми ёки шунчаки авитаминоз таъсирими? Шундан кейингина Minox лосьон-спрейидан фойдаланган ҳолда даволаниш курси аниқлаштириб олинади.

4—8 ҳафта Minox воситасидан фойдалангач, 90 фоиз ҳолатларда соч тўкилиши тўхтайди;

Minox воситадан 3—4 ҳафта фойдалангач, биринчи кўзга кўринарли ҳолат, яъни янги сочларнинг пайдо бўлишига гувоҳ бўлиш мумкин;

миноксидиннинг максимал таъсирини 12—14 ҳафтада кўриш мумкин.

Умуман айтганда, сочлар тўкилишини қанчалик аввалроқ аниқлаб, препаратни қўллашни эртароқ бошласак, натижаси шунча юқорироқ ва тезроқ кўринади.

Minox воситаси соч тўкилишига қандай таъсир кўрсатади?

—Воситанинг таъсири гормонал бўлмаган, соч тўкилишига қарши исботланган таъсирга эга компонент — миноксидинга асосланган. Minox соч илдизини юмшатиб, ундаги микрокапиляр томирларини кенгайтиради. Бунинг натижасида соч илдизи тикланади ва аста-секинлик билан ўсишни бошлайди.

Minox лосьонини тўғри қўллаш бўйича кўрсатмалар берсангиз.

—Лосьон фақат ташқи фойдаланиш учун мўлжалланган. Фойдаланишдан аввал лосьонни чайқатиб юбориш керак. Лосьон-спрейини кунига 2 марта қуруқ, тоза бош терисига сепилади. Лосьонни иложи борича бош терисига яқин ҳолда (0.5—1 см) ушлаб, аралашманинг сочларга тегиб кетишидан сақланган ҳолда пуркагич ёрдамида (6-7 марта босинг) сепилади. Бир суткада ўртача фойдаланиш миқдори 2 мл.ни ташкил этиши керак. Фойдалангандан сўнг бош терисини ювиш шарт эмас.

Minox воситасини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам борми?

—Маҳсулот ҳомиладорлик ва лактация даврида ва бундан ташқари 18 ёшдан кичик шахсларга ҳам фойдаланишга тавсия этилмайди. Лосьон-спрейни зарарланган тери қисмларига (қизарган, яллиғланган, зарарланган қисмлари), бош териси касалликлари (жумладан, офтобда қорайиш каби) ҳолатларда ҳам қўллаш тавсия этилмайди.

Minox Hair Magic ва Minox ML бальзами тўғрисида ҳам бироз айтиб берсангиз?

—Minox Hair Magic бу пахта микро-толалари асосидаги камуфляж кукун бўлиб, у 30 сония ичида сочларни қалин ва жойлашув жиҳатидан зич кўринишга келтиради. Бу жиҳатдан ушбу препаратни «бир зумда кўркамлик келтирувчи» мўъжиза деб аташимиз ҳам мумкин. Minox Hair Magic’нинг таркибий қисми тўлиқ табиий воситалардан ташкил топган ва ундан фойдаланиш мутлақо хавфсиз.

Minox XL бальзами эса юмшоқ корал экстракти асосида киприкларни қалинлаштириш ва уларни 40% гача ўстиришга мўлжалланган табиий восита. Воситадан фойдалангач, 2 ҳафта ичида сезиларли даражадаги натижага эришиш мумкин. Восита ҳеч қандай аллергия чақирмайди.

Агар сизда ҳам юқорида келтирилган аломатлар мавжуд бўлса, сиз Minox лосьони билан биргаликда, соч тўкилишига қарши Биокон шампунини мунтазам қатъий режим остида фойдаланишингиз керак бўлади. Албатта, энг яхши натижага сиз 3-4 ой давомидаги қатъий режим асосида фойдаланишдан кейин эришасиз. Ҳар бир ойдаги ўзгаришларни ўзингиз янада аниқроқ билиш учун ҳар бир ой муддат оралиғида сочингизни суратга олиб боринг.

Агар сиз аллақачон 8-10 йиллар мобайнида соч тўкилиши ва очиқ каллик муаммоларидан азият чекаётган бўлсангиз, трихолог (соч бўйича мутахассис) га мурожаат қилиб, сочингизнинг илдизлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлашингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Сизда соч илдизлари мавжуд бўлган тақдирдагина Minox лосьони ва Биокон шампунларидан фойдаланишнинг натижаси самарали бўлади.

Шунинг учун ҳам соч тўкилишига қарши муолажаларни ўз вақтида амалга ошириб, то бошингизда очиқ жойлар ва каллик аломатлари вужудга келмасидан олдин уни даволаш лозим.

Шунингдек, Minox лосьони сочларнинг нобуд бўлишининг бошқа сабабларида ҳам ёрдам беради: масалан, аёллар ва эркакларда ўчоқли алопеция даврида.

Minox маҳсулотларини қандай ва қаердан топишимиз мумкин бўлади?

—Сиз «Minox.uz» веб-сайтимизга ташриф буюриб, ўзингизга яқин жойда жойлашган дорихоналар манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.

Мутахассисдан бепул маслаҳатлар: +998(95) 142-08-01; +998(95) 143-08-01; +998 (71) 200-08-01.

Minox маҳсулоти фойдаланувчиларидан бири ўз натижаларини видеоролик орқали ўртоқлашади.

 

Facebook, «Одноклассники», InstagramТelegram

Telegram буюртма: Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида!