«Севилья» ярим ҳимоячиси Куинси Промес «Аякс» аъзосига айланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Амстердам клуби ўз тарбияланувчиси билан 5 йиллик шартнома имзолади.
27 ёшли футболчи «Аякс»да 11-рақам остида ҳаракат қилади. Нидерландиялик хавбек учун «Севилья»га 15,7 миллион евро тўлайдиган бўлди. Бу маблағ бонусларни қўшиб ҳисоблаганда яна 1,5 миллионга ошиши мумкин.
Маълумот учун, Куинси Промес 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 4 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)