Ўзбекистон Республикасининг медтуризмни ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунларига тўлиқ риоя қилган ҳолда AKFA Medline клиникаси қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилиш йўлларини излаш ташаббускори бўлди ва энди Қирғизистонда учинчи ваколатхонасини очди.

20 июнь куни Бишкекда AKFA Medline тиббиёт маркази ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ерда юқори малакали мутахассислар томонидан аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатилиб, онкология, гинекология, урология, кардиология, нейрохирургия ва ортопедия йўналишларида текширув ва маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Сўнгра AKFA Medline клиникасининг 15 кишидан иборат делегацияси Hyatt Regency меҳмонхонасида миссиясини давом эттирди, унда AKFA Medline клиникасининг директори ва шифокорлар нутқ сўзладилар ҳамда марказ фаолияти тўғрисида тақдимотлар қилдилар.

Шунингдек, тиббий марказ вакиллари норасмий муҳитда мулоқот қилиш ва Қирғизистоннинг фахрий шифокорлари, маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, шаҳар маъмурияти ходимлари, депутатлар, элчилар ва бошқа ҳурматли меҳмонлар билан ташриф қоғозлари алмашиш имкониятига эга бўлди.

Ваколатхонанинг очилиши шаҳар аҳолисида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тадбир натижасида Қирғизистон фуқароларига AKFA Medline клиникасида тақдим этилаётган тиббий хизматлар тўғрисида маълумот берилди ва Бишкекнинг юқори лавозимли мулозимлари билан барча зарур масалалар муҳокама қилинди. Ташриф якунида Тошкент делегацияси аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, AKFA Medline тиббиёт маркази Қозоғистон ва Тожикистон ўз ваколатхоналарига эга, шунингдек, Афғонистон элчихонаси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Энг йирик кўп соҳали тиббиёт маркази тиббий туризмни ривожлантириш бўйича фаол сиёсат олиб бормоқда ва Ўзбекистон келгусида тиббий туризм бўйича етакчи давлатлари билан рақобатлашиши учун мамлакатимиз тиббиётини жаҳон даражасига кўтаришга ҳисса қўшмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.