Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Олимпия Қўмитасининг 134-сессиясида 2026 йилги қишки Олимпиадага мезбон шаҳар аниқланди.
Овоз бериш якунига кўра, Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампеццо шаҳарлари мазкур мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди.
XXV қишки олимпиада ўйинларини қабул қилишга Швециянинг Стокҳолм шаҳри ҳам даъвогарлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа 2026 йил 6—22 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Италия мамлакати бу орқали тўртинчи марта Олимпия ўйинларини қабул қилади. 1956 йилда Кортина-д’Ампеццо ва 2006 йилда Турин қишки олимпия ўйинларига мезбонлик қилган бўлса, 1960 йили Римда ёзги Олимпиада мусобақалари бўлиб ўтганди.
Стокҳолм эса атиги бир маротаба 1912 йилда Олимпияга мезбонлик қилганди. Швеция шу вақтдан бери саккиз маротаба Олимпия ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилган, лекин уларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)