24 июнь куни соат 11:20 да 25 ёшли Дилдора М. эҳтиётсизлик сабабли Олмазор туманидаги «Қичқириқ» каналига йиқилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ўша ердан ўтиб кетаётган 27 ёшли Максим А. қизни қутқариб қолди. Дилдора М.га биринчи тез ёрдам кўрсатилди.Тошкент шаҳар ИИББ Максим А.ни жасорати учун рағбатлантиришга қарор қилди.
Изоҳ (0)