23 июнь куни Россиянинг Сочи шаҳрида «Кинотавр» очиқ кинофестивали якунланди, деб хабар берди Sputnik.

Фото: Sputnik

Ушбу кинофестифалда таниқли режиссёр Юсуф Розиқовнинг «Кинотавр» фильми ҳам совриндор бўлди.

Оналар ҳақидаги «Керосин» фильми фестивалга ташриф буюрган томошабинларда катта таассурот қолдирди. Актёрларнинг маҳоратли ижроси, кино тилининг таъсирчанлиги, ажойиб драматургия юқори баҳоланди.

Аксарият томошабинлар фильмни кўриш жараёнида кўз ёшини яшира олмади.

«Мен жуда таъсирландим. Юсуф Розиқовнинг «Керосин» фильми! Қандай қилиб, бундай фильм ишлаш мумкинлигига ишона олмайман. Ҳар бир кадр, фикр, актриса! Юсуф, менга бугун ўзинг ҳам фильм сўнгида биз каби йиғлаганингни айтдинг!  Мен шу ўзбекнинг фильмидан бошқа Россия ҳақидаги таъсирли нарса кўрмадим», — деб ёзди режиссёр Дмитрий Фёдоров.