Жорий йилнинг беш ойи мобайнида Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган иссиқхоналарнинг табиий газдан қарздорлиги 1,5 миллиард сўмни ташкил қилиб, уларнинг барчасига белгиланган тартибда қарздорликни бартараф қилиш тўғрисида талабномалар берилган. Бу ҳақда МИБ «Дарё»га хабар берди.
Қарздорликни белгиланган беш кунлик муддатда бартараф қилмасдан фойдаланиб келаётган учта иссиқхоналарга нисбатан табиий газ тармоғидан узиш далолатномалари расмийлаштирилган ва иссиқхоналар табиий газ тармоғидан узиб қўйилган. Тармоқдан узилган бўлишларига қарамасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олишлари натижасида уларга нисбатан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.Эътиборлиси шундаки, мазкур иссиқхоналарнинг биттасига нисбатан март ойида маъмурий баённома тузилган бўлса-да, орадан саккиз кун ўтиб табиий газ тармоғига яна ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланганлиги учун иккинчи марта маъмурий баённома тузилган.Натижада таъминотчи корхона манфаатларига жами 8 миллион 547 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Бундан келиб чиқадики, иссиқхоналар фаолиятига масъул бўлган шахсларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга ҳам, энергия ресурсларига ҳам юзаки муносабатда эканликлари намоён бўлмоқда.Бу борада истеъмолчиларнинг истеъмол маданиятига амал қилиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда тўлов интизомига риоя этиш юзасидан профилактитка ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)