Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «B» гуруҳида 23 июнь, якшанба куни 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Қатар терма жамоаси Месси етакчилигидаги Аргентинага қарши баҳс олиб борди.
Беллашув давомида Лаутаро Мартинез (4) ҳамда Серхио Агуэро (82) томонидан киритилган голлар Аргентина термасига ишончли ғалабани тақдим этди (2:0).
Мазкур ғалабадан сўнг Аргентина терма жамоаси «B» гуруҳида 4 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллади ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди аргентиналиклар Венесуэлага қарши майдонга тушади.
Гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан аввал ҳал этган Колумбия терма жамоаси эса Парагвайга қарши майдонга тушди.
Ўйиндаги ягона гол 31-дақиқада колумбиялик ярим ҳимоячи Густаво Куэляр томонидан киритилди (1:0). Шу тариқа Колумбия терма жамоаси Парагвайни кичик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
3-тур якунига кўра, Колумбия 9 очко тўплаб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва айни дамда чорак финалдаги рақибини кутмоқда. Парагвай эса 2 очко билан 3-поғонани банд қилиб, плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб турибди.
Копа Америка—2019
3-тур баҳслари
23 июнь, якшанба
«B» гуруҳи
Қатар—Аргентина 0:2
Голлар: 0:1 — 4 Мартинес, 0:2 — 82 АгуэроКолумбия—Парагвай 1:0
Гол: 1:0 — 31 КуэлярЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)