Жорий йилнинг 22 июнь куни «Агробанк» АТБ томонидан пойтахтимиздаги «Ашхобод» сайлгоҳида «Мен спортни танлайман» шиори остида спорт-хайрия тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янада фаоллаштириш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида, яъни ёшларни спортга фаол жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу хайрия тадбирига пойтахтимиздаги 22 ва 23-сонли меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам таклиф этилиб, уларга ташкилотчилар томонидан спорт анжомлари совға қилинди.

«Ашхобод» сайлгоҳида бўлиб ўтган қизиқарли кўнгилочар дастурларга бой бўлган ушбу тадбирда таниқли санъаткорлар ва истеъдодли ижодкорлар ўз чиқишлари билан тадбир қатнашчиларига хуш кайфият улашган бўлса, ёш ва маҳоратли спортчиларимизнинг намойишлари эса барчада ўзгача қизиқиш уйғотди.

Хайрия акциясининг асосий мехмони бўлган, нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёга машхур профессионал бокс устаси – Шохжаҳон Эргашев ташриф буюрган болалар учун профессионал маҳорат дарсларини намойиш этди.

«Агробанк» томонидан ўтказиб келинаётган бу каби ташаббуслар орқали болаларни спортга жалб этиш ва маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳр улашиш, эртанги кунга ишонч туйғуларини шакллантириш асосий мақсадлардан биридир.

Келгусида бу каби тадбирлар «Агробанк» томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

«Агробанк» матбуот хизмати

Сайт: www.agrobank.uz

Telegram: t.me/AgrobankChannel

Instagram: instagram.com/agrobank_uz

Facebook: fb.com/agrobankuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида.