Кеча, 22 июнь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округига қарашли Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи ходимлари таҳсил олиши учун ташкил этилган ихтисослаштирилган ўқув курсларининг навбатдаги битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати маълумотига таяниб Мудофаа вазирлиги «Дарё»га хабар қилади.
Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қўмита раиси Соғиндиқ Турманов ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Ислом Аҳмедов ҳамда Миллий гвардия вакиллари, округ ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил ноябрь ойида бўлган ташрифи давомида Мудофаа вазирлиги тизимида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчиларни маънавий-маърифий савиясини ошириш, дунёқарашшини кенгайтириш борасида амалга оширилган ишларни ва тўпланган тажрибани кенг оммалаштириш борасида ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-ватанпарварлик тарбияси самарадорлигини янада ошириш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги вазифаларни ҳал этиш бўйича кўрсатма берган эди.
Мазкур йўналиш бўйича Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар ваазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмаси ходимларининг таҳсил олиши учун тажриба тариқасида яратилган 15 кунлик ихтисослаштирилган ўқув курслари ўз самарасини бермоқда.
Тадбир давомидда курснинг навбатдаги битирувчиларига тегишли сертификат ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Изоҳ (0)