АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон ядровий қуролдан воз кечган тақдирда, у Эроннинг энг яхши дўсти бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар қилади.
«Эронни қайта буюк давлатга айлантирайлик», — деди АҚШ президенти.
Яқинда Эрон АҚШнинг учувчисиз ҳарбий самолётини уриб туширган эди. Трамп бунга жавобан ракета ҳужумини Twitter’да тасдиқлади, аммо ҳужумни сўнгги дақиқаларда бекор қилди. АҚШ президенти сўзларига кўра, ҳарбийлар унга ракета ҳужуми оқибатида 150 нафар қурбонлар бўлиши мумкинлигини айтган.
Изоҳ (0)