2019 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 1 март кунидан 2018 йил 1 март кунигача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи 43 ёшли Ш.Ҳ. хорижий компания «Лебстрой» МЧЖ номидан ҳаракатланаётган 38 ёшли А.Л.га жами 3,116,893 АҚШ доллари миқдорида электрлаштириш соҳасида ишлатиладиган металл конструкциялар етказиб бериш тендерда ютиб чиқиш ва унитар корхона томонидан келиб чиқадиган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиб бериш эвазига, ундан жами 296,163,77 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай келганлиги аниқланганлиги кўрсатилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ш.Ҳ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)