АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ қуролли кучлари Эронга зарба беришига 10 дақиқа қолганида ҳужумни тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда ўзининг Twitter’даги саҳифасида эълон қилган.
Президентнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари бир вақтнинг ўзида Эронда учта объектга ҳужум қилишга тайёр эди, бироқ бунинг натижасида 150 киши ҳалок бўлиши ҳақида генераллардан бири айтгани сабаб, президент бу ҳужумни тўхтатган.
Трамп бундай ҳужумнинг учувчисиз ҳаво аппаратини йўқ қилинганига жавобан яхши ҳаракат бўлмаслигини билган.
«Мен шошмаяпман. Бизнинг армия жуда яхши қуролланган ва исталган дақиқада ҳужум қилишга тайёр», — дейди президент.
У, шунингдек, Эрон ядровий қуролланишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини ҳам таъкидлаган.
Изоҳ (0)