Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтаётган кураш бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионатининг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
-81 кг, -90 кг, -100 кг ва +100 кг вазндаги ўғил болалар ҳамда -44 кг, -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларидаги қизлар ўртасида баҳслар ўтказилди. Қитъа биринчилигининг илк кунида Ўзбекистон вакиллари 12 та (6 та олтин ва 6 та кумуш) медални қўл киритди. Мусобақанинг биринчи кунида ўзбекистонлик йигитлар барча вазн тоифаларидаги баҳсларда яққол устунлик билан биринчи ва иккинчи ўринларни банд этди. Қизлардан эса Ирода Мамашева (-57 кг), Зарнигор Раҳмиддинова (-52 кг) олтин, Барно Маликова (-44 кг) ва Диллола Деҳқонбоева (-48 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.
Қуйида Осиё чемпионатининг дастлабки натижалари келтириб ўтилган:
Ўғил болалар
-81 кг- 1-ўрин: Умар Бозоров (Ўзбекистон)
- 2-ўрин: Эркин Қозоқов (Ўзбекистон)
- 3-ўрин: Чанг Чи-Фенг (Хитой Тайпейи)
- 3-ўрин: Буи Тҳеин Ҳоанг (Вьетнам)
- 1-ўрин: Шаҳобиддин Ҳамроев (Ўзбекистон)
- 2-ўрин: Арнольд Нормўминов (Ўзбекистон)
- 3-ўрин: Фан Куан-Ю (Хитой Тайпейи)
- 3-ўрин: Сим Ҳёнгбин (Жанубий Корея)
- 1-ўрин: Рўзибой Нарзуллаев (Ўзбекистон)
- 2-ўрин: Эъзозбек Равшанов (Ўзбекистон)
- 3-ўрин: Ҳарш Ритолиа (Ҳиндистон)
- 3-ўрин: Ким Жаемин (Жанубий Корея)
- 1-ўрин: Бекназар Тўрақулов (Ўзбекистон)
- 2-ўрин: Умиджон Идиев (Ўзбекистон)
- 3-ўрин: Янобабҳи Дҳананжайдн (Ҳиндистон)
- 3-ўрин: Пҳувадед Чармчурее (Таиланд)
Қизлар
-44 кг- 1-ўрин: Лахми Кумари (Ҳиндистон)
- 2-ўрин: Барно Маликова (Ўзбекистон)
- 3-ўрин: Чанида Кҳетрат (Таиланд)
- 3-ўрин: Дамор Вишакҳа (Ҳиндистон)
- 1-ўрин: До Ту Ҳа (Вьетнам)
- 2-ўрин: Диллола Деҳқонбоева (Ўзбекистон)
- 3-ўрин: Ҳунг Тзу-Йи (Хитой Тайпейи)
- 3-ўрин: Буи Ти Минҳ Анҳ (Вьетнам)
- 1-ўрин: Зарнигор Раҳмиддинова (Ўзбекистон)
- 2-ўрин: Сунг Я-Тинг (Хитой Тайпейи)
- 3-ўрин: Енг Лиан (Хитой Тайпейи)
- 3-ўрин: Навмити (Ҳиндистон)
- 1-ўрин: Ирода Мамашева (Ўзбекистон)
- 2-ўрин: Вен Юн-Ҳуа (Хитой Тайпейи)
- 3-ўрин: Кристи Шарма (Непал)
- 3-ўрин: Канника Климали (Хитой Тайпейи)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)