Marvel Studios раҳбари Кевин Файги Голливуднинг таниқли актёри Киану Ривз кино оламининг янги суперқаҳрамонига айланиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: 87Eleven

Файгининг сўзларига кўра, студия Ривз билан музокаралар олиб бормоқда ва уни киностудиянинг фильмларида суратга тушишга кўндириш ниятида.

«Ҳозирча Ривз бизда суратга тушиш-тушмаслигини билмайман», — дейди Файги.

Унинг таъкидлашича, агарда актёр розилик берса, Ривз учун махсус «ажойиб рол» танланади.