Фарғона вилоят иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор «Зафар Элдор келажаги» МЧЖдан ундирувчи Саудия Арабистонида жойлашган Astra Industrial Complex Co.ltd. қўшма корхонаси фойдасига жами 106 минг доллар миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган. Бу ҳақда МИБ «Дарё»га хабар берди.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Ўзбекистон туман бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.Давлат ижрочиси томонидан қарздор «Зафар Элдор келажаги» МЧЖ вакилига «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда бажаришлик учун 15 кунлик муддат белгиланган ҳамда суд ҳужжатини ўз вақтида ижро қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатларини ҳам тушунтирилган.Ўзига берилган ихтиёрий муддат давомида қарздорликни тўлиқ бартараф этиш чорасини кўрмаганлиги сабабли давлат ижрочиси қарздорнинг ТИФ Миллий банки Қўқон шаҳар филиалидаги банк ҳисоб рақамларидаги ва унга келиб тушаётган пул маблағларини хатлашга мажбур бўлган.Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 1 июнь кунига қадарли «Зафар Элдор келажаги» МЧЖдан Аstrа Industrial Complex Co.ltd. қўшма корхонаси фойдасига 106 минг доллар пул ўтказиш йўли билан тўлиқ ундириб берилди.
Изоҳ (0)