Янги бинонинг очилиш маросими 2019 йил 15 июнда байрамона руҳда ташкил этилди. Ўтказилган тадбир давомида махсус акция ўтказилиб, унда қатнашган меҳмонлар турли қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди.

АТ «Алоқабанк» Қашқадарё филиали 17 йилдан буён тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига ишончли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Эндиликда Қашқадарё филиалининг мижозлари замонавий, шинам ва кўркам бинода банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Филиал мижозлар учун ҳар томонлама қулай бўлган Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 7-А уйда ўз фаолиятни бошлади.

Филиал қошида 24х7 ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этилган бўлиб, жисмоний шахслар тун-у кун банкомат хизматидан фойдаланиб, нақд пул ечиш ва пластик картани маблағ билан тўлдириш хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, мижозлар филиалда AloqaExpress инновацион хизматидан фойдаланиб республика ҳудуди бўйлаб пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилиш ҳамда халқаро VISA Classic карталарини мутлақо бепул очиш имкониятига эгалар.

Биз сизларни АТ «Алоқабанк» Қашқадарё филиалида кутамиз.

Манзил: Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 7-А уй

Телефон: 75-221-00-90

Реклама ҳуқуқи асосида.