«Ўзбеккино» буюртмасига биноан продюсер Маҳмуд Эркабаев ва режиссёр Дилмурод Масаидовнинг «Қўқон шамоли» номли тарихий фильмнинг суратга олиш ишлари давом этмоқда.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Бу ҳақда фильм режиссёри Дилмурод Масаидов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

«Қўқон шамоли» фильми учун махсус қурилган муҳташам декорациясида тасвирга олиш ишлари давом этмоқда.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

«Қўқон шамоли» тарихий фильмининг сценарийси 2018 йилнинг июль ойида «Ўзбеккино» МА бадиий кенгашидан ўтган эди.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Фото:«Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Фильмда бош ролларни Илҳом Бердиев, Райҳон Асатова, Бобур Йўлдошев, Гулбаҳор Йўлдошева, Фурқат Файзиев сингари актёр ва актрисалар ижро этган.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьера куз ойларида бўлиб ўтади.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Фото: «Қўқон шамоли» тарихий фильми архиви.

Маълумот учун, ушбу фильм Зебо Қобилованинг «Айбсиз айбдор» деб номланган сценарийси асосида тасвирга олинган. Фильм Қўқон хонлигининг XVIII аср охири — XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади.