Украина ТИВ Олий Рада депутати Дмитрий Тимчукнинг ўлимини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Дмитрий Тимчук «Халқ фронти» фракциясидан депутат этиб сайланган эди. Уни ўлиб ётган ҳолида ўз уйидан турмуш ўртоғи топган ва бу ҳақда полицияга хабар қилган.
«Полицияга Дмитрий Тимчукнинг ўлими ҳақида хотини хабар берган. У турмуш ўртоғининг бошидан ўқ еган ҳолда ўз уйида топган», — дейди ТИВ матбуот котиби Артём Шевченко.
Украина миллий полициясининг раҳбари Сергей Князов ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилганини хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳол бахтсиз ҳодиса, яъни эҳтиётсизлик оқибатида бўлиши мумкин. Шунингдек, жиноий иш деган тахмин ҳам бор.
Тимчук ўлган вақтида уйда бир ўзи бўлмаган, у ерда бўлган аёл эса кўрсатма бермоқда.
Украина ТИВ депутатнинг ўлимига учта тахминий сабаб келтирди.
Унга кўра, фожианинг сабаби ёки қотиллик, ёки ўз жонига суиқасд қилиш, ёки қурол билан эҳтиётсиз муносабатда бўлган.
Депутат 46 ёшда бўлган.
Изоҳ (0)