Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Истанбулдаги почта идорасида Грузия ва Россия фуқаролари ўртасида содир бўлган отишмада ўғри бўлиб чиққан грузиялик эркак ҳалок бўлди, деб хабар берди Forum Daily.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Маълум бўлишича, воқеа почтадаги босқинчилик ҳаракатида содир бўлган. Грузия ТИВ расмий вакили Владимир Константинидининг маълум қилишича, почта жўнатмалари офисига уч нафар қуролланган шахслар бостириб кириб, одамларга ерга ётишни буюрган.

«Кўзланган мақсад босқинчилик бўлиши мумкин, бироқ криминал гуруҳларнинг ўзаро талашиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас», — деб қайд этган Грузия ТИВ вакили.

Отишмада ҳужумчилардан бўлган икки киши, шунингдек почтада бўлган икки нафар Россия фуқаролари яраланган. Константинидининг айтишича, улар, босқинчиларга қаршилик кўрсатмоқчи бўлган. Кейинчалик икки эмас, бир нафар россиялик яралангани айтилган. У пичоқдан яраланган бўлиб, ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Грузия ТИВ вакили ҳалок бўлган 56 ёшли грузиялик киши ҳужумчилар қаторида бўлганини тасқидлаган. Шунингдек, Туркия полицияси қолган икки нафар борсқинчилар қидирувга берилганини маълум қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган