Европанинг энг кекса фуқароси 116 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Мария Жузеппа Робуччи Италиянинг Пожо-Империале шаҳрида 1903 йилда туғилган. 25 ёшида турмушга чиққан ва кейинчалик 3 ўғил ва 2 нафар қиз фарзад кўрган. Унинг турмуш ўртоғи 1985 йилда вафот этган.
У тарихда бундай ёшга етган учинчи италиялик аёл ҳисобланади.
Ўзининг узун умр кўришини Робуччи соғлом турмуш тарси ҳамда Худога бўлган эътиқоди билан боғлайди. Унинг сўзларига кўра, камроқ ейиш, шунда ҳам фақат соғлом овқатларни ейиш керак. Шунингдек, бир томчи ҳам вино ичиш керак эмас. Бир дона сигарет чекиш ҳам жуда зарарлидир.
Изоҳ (0)