Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари ва мутасаддилари иштирокида «Ўзбекистондаги меҳнат бозори ҳолати, мажбурий меҳнат ва меҳнат миграцияси тизими» мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда масъул лавозимдаги бошқа ходимлар иштирок этди.
Анжуман меҳнат бозорининг бугунги ҳолати, мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ташқи меҳнат миграцияси, Корея бўйича янги танлов тизими, EPC Тоpic тести каби долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган.
Тадбирда тақдим этилган рақамларга эътибор берсак, ҳозирги кунда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 19 миллионга яқин бўлса, банд аҳоли сони 13 миллиондан зиёд. Уларнинг 5 миллиондан ошиғи расмий секторда, 8 миллионга яқини норасмий секторда банд. Хорижда ишлаётганлар сони эса 2 миллион 300 мингдан зиёдни ташкил этади.
Изоҳ (0)