Қозоғистон Республикасининг давлат бошқаруви тизимини яна такомиллаштириш мақсадида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев янгитдан икки вазирлик тузишга буйруқ берди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-боби 3-тармоғига мувофиқ давлат бошқарувини такомиллаштириш ва самарадорлигини орттириш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Савдо ва интеграция вазирлиги, Қозоғистон Республикасининг Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги тузилди.
Янги ташкил топган Савдо ва интеграция вазири этиб Нур-Султон шаҳрининг собиқ ҳокими Бақит Султонов тайинланди.
Экология, геология ва табиий ресурслар вазири этиб Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосарлигида фаолият олиб борган Мағзум Маратуғли Мирзағалиев тайинланди.
Изоҳ (0)