Жорий йилда ўтказилаётган Петербург халқаро иқтисодиёт форумида MegaFon ва Huawei компаниялари Cloud VR ва Cloud Gaming сервисларини ташкил этиш учун 5G технологиясининг амалий имкониятларини намойиш қилди.

Cloud VR ва Cloud Gaming – интерфаол ўйин видеоконтентини транслация қилишга имконият берадиган илова бўлиб, унда юқори сифатга фақат 5G тармоқларини қўллаш орқали эришиш мумкин. Катта ҳажмдаги маълумотларни булутда қайта ишлаш орқали аппарат таъминоти ва маҳсулдорлигига бўлган талабларни камайтириш, шунингдек, абонент мобил қурилмаларининг нархини сезиларли даражада қисқартириш мумкин бўлади. Бу жараёнда қурилма фақат тасвирларни узатиш ва паст кечикишли тезкор алоқани қўллаган ҳолда мазкур тасвирларга нисбатан фойдаланувчининг реакциясини кузатиш вазифасини бажаради, холос.

Бугун MegaFon ва Huawei тижорий 5G ускунасини, шу жумладан 5G инфратузилмасига тегишли барча қурилмалар тўпламини (5G NSA стандартини қўллаб-қувватлайдиган таянч тармоқ, 5G база станцияси ускунаси ва 5G Massive MIMO AAU радиоускунаси) ҳамда реал фойдаланувчиларга мўлжаланган 5G CPE абонент қурилмаси ва Matе 20Х 5G смартфонини лаборатория шароитларида муваффақиятли синовдан ўтказганлигини эълон қилади. Massive MIMO – 5G стандартидаги энг муҳим технологиялардан бири бўлиб, LTE тармоқларида қўлланадиган типик ечимларга солиштирганда фаол ишлаш ҳолатида уянинг ўтказиш қобилияти/сиғимини ( 5 – 6 марта) сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

5G тармоқлари мавжуд телекоммуникацион бозорларни ривожлантиришга замин ҳозирлаб, янги бизнес йўналишларнинг тараққий этишига имконият яратади ва кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш учун рақобатли муҳитни ҳосил қилади. Маълумот узатишдаги кечикишларни қисқартириш, ўтказиш сиғимини кенгайтириш, тармоқ тезлиги кучайтириш ва бир вақтда тармоққа уланган уланишлар сонини ошириш - 5G стандартининг асосий трендлари ҳисобланади. Шу туфайли 5G тармоқларидан булутли ҳисоблашлар асосида контент тақдим этадиган интерфаол иловаларда ҳам фойдаланиш мумкин.

IHS Markit консалтинг компаниясининг маълумотларига кўра, 5G тармоқлари интерфаол булутли иловалар бозорининг жозибадорлигини йилига 410 млрд долларга ошириши мумкин. IHS Markit экспертлари интерфаол булутли иловаларнинг аҳамияти 2022 йилга бориб сезиларли даражада кучайишини прогноз қилишмоқда.

Интерфаол булутли иловалардан ташқари 5G стандарти пилотсиз автомобиллар, симсиз роботлар, дронлар, телетиббиёт ва бошқалар йўналишларда ҳам ишлатилади. 5G келажакда рақамли иқтисодиётни шакллантиришга имконият яратади.

MegaFon ва Huawei 5G стандартига доир янги хизматларни ривожлантириш ва жорий қиши учун соҳадаги ҳамкорлар билан фаол иш олиб бормоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли фойдаланувчиларда бизнес ечимларни амалга татбиқ этиш учун янада кўп имкониятлар пайдо бўлади, шу билан бирга, алоқа операторларининг мавжуд инфратузилмасига 5G тармоқларини жорий қилиш орқали бу борадаги тажрибалари яхшиланади.

Реклама ҳуқуқи асосида.