Миллий географик жамият ва Непалнинг Трибхувана университети халқаро илмий экспедицияси Эверестда 5 та метеостанция ўрнатди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Улардан бири дунёдаги энг юқори манзилда — 8430 метр баландликда жойлашди.

Шу пайтгача ҳам энг баланд метеостанция Эверестда бўлган ва 8000 метр баландликка ўрнашганди.

Метеостанциялар ҳарорат, намлик, босим, шамол тезлиги ва йўналишини қайд этади. Ушбу маълумотлардан тадқиқотчилар, альпинистлар ва барча истовчилар реал вақт тартибида фойдаланиши мумкин.