Парагвай терма жамоаси ҳужумчиси Оскар Кардосо Копа Америка—2019 мусобақасининг илк турида Қатар термаси дарвозасига пенальтидан гол урди (2:2).
Натижада у мазкур мусобақа доирасида Парагвай сафида гол урган энг ёши катта футболчига айланди. Кардосо гол урган вақтда 36 ёш 27 кунлик эди. Бунга қадар Delfiн Касерес 1946 йил 35 ёш 124 кунлигида гол урганди.
Маълумот учун, Парагвай навбатдаги турда Аргентинага қарши майдонга тушса, Қатар термаси Колумбия билан баҳсга киришади. Иккала учрашув ҳам 20 июнь куни бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)