Америкалик телебошловчи Жимми Киммелнинг кўрсатувига Голливудда энг хушмуомала, қўли очиқ актёр сифатида ном чиқарган Том Хэнкс ташриф буюрди, деб хабар берди Forum Daily.

Фото; Forum Daily

Хенкс тушик қилишга тамаддихонага кириб, ўз ҳисобидан ҳаммани бургерлар билан меҳмон қиладиган инсонлар сирасига киради.

Киммел кўрсатув эфирга узатилаётган пайтда Том Хэнкс ана шундай обрўси билан ҳаёлига келган барча ишни қилиши ва жазосиз қолиши мумкинлигини айтди.  Шунинг учун ҳам у актёрга студия яқинида жойлашган дўкондан ўзининг тасвири туширилган картон фигурани ўғирлашни таклиф қилди.

Хэнкс рози бўлди. У ҳатто ўғрилик қилаётган пайтда ҳам ўзининг нақадар хушмуомала эканлигини кўрсатди: дўконга ташриф буюрган мижозлар билан суҳбатлашди, уларнинг қаердан келганини сўради. Burger сотиб олиш учун пул берди.

Охир-оқибат Хэнкс картон фигуралар турган бўлимга етиб борди. Актёр ўзининг фигурасини ўмаришдан аввал Мэтт Деймоннинг картон фигурасига фламастер ёрдамида кулгули расм чизди.

Бундан ташқари, Хенкс ўзи билан бир неча «Оскар» статуэткасини олиб кетди. Дўкондан чиқиб, студияга етгунича йўл-йўлакай хот-догни ҳам текинга олиб кетди.