14 июнь куни Миллий матбуот марказида «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусига бағишлаб брифинг ўтказилди.

Маълумки, «Агробанк» республикамиздаги йирик, кенг тармоқли тижорат банки бўлиб, 940 та инфратузилма объектлари, яъни 178 та филиал, 196 та минибанк ва 566 та шохобчалар орқали мамлакатимизнинг қарийб барча ҳудуларида кенг турдаги молиявий банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари 402 та банкомат ва 420 та инфокиосклар орқали мижозлар ўз ўзига хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.

Банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган ва аҳолини тадбиркорликга жалб қилиш бўйича кенг кўламли ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик субъэктларига 3 трлн 22 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Ушбу кредитлар ажратилишида асосий эътибор жойларда янги иш ўринлари яратишга қаратилди. Биргина «Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастури доирасида жорий йилнинг ўзидаёқ 1 трлн 480 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилган.

Бундан ташқари, банк томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг кредит линияларини жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2018 йилда 2 та чет эл банкидан 30 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг шу даврига қадар 7 та хорижий банклардан 325 млн. АҚШ доллари миқдоридаги келишувлар имзоланди. Ушбу кредит линиялар ҳисобидан 68,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар турли лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилди.

Банкнинг расмий веб-сайтида оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ёш тадбиркорларни ўз бизнесини очишга кўмаклашиш мақсадида тадбиркорлик субъэктларига яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотларни олишингиз мумкин.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда «Агробанк» жамоаси ҳам иқтисодиётни янада тараққий эттириш, тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли ва мижозлар учун қулай бўлган инновацион, интерфаол ва электрон банк хизматларини янада ривожлантириш йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаверади.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Сайт: www.agrobank.uz

Telegram 

Instagram

Facebook

Реклама ҳуқуқи асосида.