15 июнь, шанба куни футбол бўйича 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалида Украина (U-20) жамаоси Жанубий Корея (U-20)га қарши майдонга тушди.
5-дақиқада Жанубий Корея терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ли Кан Иннинг пенальтидан урган голига украинлар Владислав Супряганинг дубли (34, 52) ҳамда Георгий Цитаишвилининг (89) голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Польша мезбонлик қилган мусобақа финалида Украина терма жамоаси Кореяни мағлуб этиб, ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 3-ўрни учун курашда Эквадор (U-20) жамаоси Италия (U-20)ни ярим ҳимоячи Ричард Минанинг 104-дақиқада урган голи эвазига мағлубиятга учратганди (1:0).
U-20 Жаҳон Чемпионати
Финал баҳси
15 июнь, шанба
Украина (U-20)—Жанубий Корея (U-20) 3:1
Голлар: 0:1 — 5, пенальти, Ли Кан Ин, 1:1 — 34 Владислав Супряга, 2:1 — 52 Владислав Супряга, 3:1 — 89 Георгий ЦитаишвилиУкраина (U-20): Лунин, Сафронов, Бондар, Конопля, Бескоровайний, Хахлев (Чех, 57), Корниенко, Дришлюк, Цитаишвили, Булэтса (Кашук, 88), Супряга (Сикан, 62)
Жанубий Корея (U-20): Ли Кван Ен, Се-Юн (Вон-Санг, 46), Ли Чже Ик, Хван Те Хен, Жун (Кю-Ҳюк, 80), Ким Чжун Мин, Ҳюн-Ву, Ли Кан Ин, Жи-Сол, Чжо Ен Ук (Чжон Се Чжин, 63), О Се Хун
Огоҳлантиришлар:Ҳюн-Ву (33), Ли Чже Ик (56), О Се Хун (78), Конопля (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)