13 июнь куни Термиз шаҳри Денов кўчасида кундузи бир аёлнинг тилла тақинчоғини олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 2019 йил 13 июнь куни Истиқлол маҳалласида яшовчи М.Х. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 12.00 ларда номаълум шахс, Тупроққўрғон маҳалласи Денов кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлагида унинг бўйнидан умумий қиймати 2,5 млн. сўмлик тилла занжирини тортиб олиб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз шаҳар Гулираъно маҳалласида яшовчи С.Х. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)