16 июнь, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-турида Миржалол Қосимов бошлиқ Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида ҳакам томонидан олмалиқликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ундан наманганликлар ҳужумчиси Александр Касян унумли фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (1:0). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Олмалиқ клуби вакили Шохназар Норбеков рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (1:1).
Шу тариқа «Навбаҳор» сафарда кечган баҳсда ОКМК билан дуранг ўйнади.
Учрашув якунига кўра, «Навбаҳор» 15 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринни банд қилиб турибди. ОКМК эса 8 очко билан 12-поғонани эгаллади.
Суперлига
11-тур баҳслари
16 июнь, якшанба
ОКМК—«Навбаҳор» 1:1
Гол: 0:1 — 7 Александр Касян, 1:1 — 90 Шохназар НорбековОКМК: Суҳробжон Султонов, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 60), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Муроджон Тошматов (Мирғиёс Сулаймонов, 68), Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов (Шохназар Норбеков, 58), Сардор Раҳмонов, Шерзод Файзиев
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловев, Александр Касян (Баҳодир Насимов, 89), Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Абдужамол Исроилов (Шаҳзод Шайманов, 8), Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов (Славко Лукич, 60)
Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов (4), Остон Ўрунов (24), Санъат Шихов (41), Ўткир Юсупов (68), Обид Жўрабоев (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)