Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-тури доирасида 16 июнь, якшанба куни дастлабки 2 та учрашув якунланди.
Бекободнинг «Металлург» клуби сафарда «Андижон» билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 38-дақиқасида андижонликлар аъзоси Элдор Маматказин рақиб дарвозасига гол урган бўлса, 79-дақиқада Бекобод клуби ҳимоячиси Станислав Андреев 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди (1:1).
Шу тариқа андижонликлар ўз майдонида «Металлург» билан дуранг ўйнади ва бир очкодан бўлишиб олди.
Мазкур ўйиндан сўнг «Металлург» 13 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда. «Андижон» эса 9 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Турнинг марказий ўйинида Вадим Абрамов бошқарувидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» жамоасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 9-дақиқасида Тошкент клуби вакили Ислом Қобилов ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқага келиб меҳмон жамоа ҳимоячиси Дилшод Саитов ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Ўйин якунига кўра, «Бунёдкор» ўз уйида «Насаф» билан дурангга имзо чекди.
Ушбу баҳсдан сўнг «қалдирғочлар» 18 очко жамғариб, мусобақа жадвалида кучли 3 таликка кўтарилиб олган бўлса, 6-ўринда бораётган «Насаф» ҳисобида 14 очко мавжуд.
Суперлига
11-тур баҳслари
16 июнь, якшанба
«Андижон»—«Металлург» 1:1
Гол: 1:0 — 38 Элдор Маматказин, 1:1 — 79 Станислав Андреев«Бунёдкор»—«Насаф» 1:1
Голлар: 1:0 — 9 Ислом Қобилов, 1:1 — 37 Дилшод СаитовЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)