Аргентина терма жамоаси Копа Америка—2019 мусобақасининг 1-турида Колумбия термасига имкониятни бой бериб қўйди (0:2).
Ушбу ўйинда ҳужумчи Лионель Месси гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Шунингдек, у терма жамоа сафида сўнгги 13 та ўйиндан 10 тасида гол ура олмади.
Бунга қадар 31 ёшли ҳужумчи терма жамоа таркибида Гаитига қарши ўртоқлик учрашувида (4:0) ҳамда Жаҳон Чемпионати—2018 саралаш баҳсида Эквадор билан кечган баҳсда 3 тадан гол урганди (3:1). Бундан ташқари Месси Жаҳон Чемпионатида Нигерия дарвозасини 1 маротаба ишғол қилганди (2:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)