Tuttosport нашри Golden Boy совринига даъвогарлик қилаётган 100 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Мазкур рўйхатдан Браим Диас, Андрей Лунин, Винисиус Жуниор (барчаси — «Реал»), Жанлуижи Доннарумма («Милан»), Диогу Далот («Манчестер Юнайтед»), Филип Фоден («Манчестер Сити»), Маттео Гундузи («Арсенал»), Кай Хаверц («Байер»), Каллум Ҳадсон-Одои («Челси»), Жоау Феликс («Бенфика») ва ўтган мавсум ҳам ушбу мукофотни қўлга киритган Маттейс де Лигт («Аякс») ўрин олган.
Маълумот учун, соврин 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчиларга тақдим этилади.
Жорий йилнинг октябрь ойига қадар давом этувчи овоз бериш натижаларига кўра, даъвогарлар орасидан 20 нафар финалчи номи аниқланади ҳамда ғолиб йил охирида эълон қилинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)