14 июнь куни Дональд Трамп 73 ёшни қаршилади. АҚШнинг қирқ бешинчи президенти ушбу кунни ўз администрациясининг юқори мартабали вакиллари билан мажлисларда ўтказди, шунингдек, матбуотга интервью ҳам берди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Трамп президентлик лавозимига киришганидан бери иккинчи бор туғилган куни бўлди. Аммо икки марта ҳам буни тантанали равишда нишонламади. Чунки АҚШ байроғи ҳам тасдиқланган ушбу кунда фуқаролар эътиборини тортишни маъқул топмади.
Сиёсатчи бўлишидан аввал Трамп туғилган кунини Нью-Йоркда катта шоулар ташкил қилиб, юлдузларни таклиф қилиб нишонлар эди.
«Бугун президент Трампнинг туғилган куни!» — дея ёзади Республикачилар партияси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида. Партия вакиллари америкаликларни президентга ўз табригини ёзишга чорламоқда.
Президентнинг қизи Иванка Трамп эса отасини табриклаб, Трамп набиралари билан тушган суратни интернетга жойлади.
Унинг табригига Трампнинг бошқа фарзандлари — кичик Дональд, Эрик ҳамда унинг турмуш ўртоғи Лара, Тиффани Трамп ҳам қўшилган.
Сенатор Стив Дейнс уни Монтана штати номидан табриклади
From Montana to the White House — Happy Birthday, Mr. President! @realDonaldTrump 🇺🇸 pic.twitter.com/gsPAXbzDU7
— Steve Daines (@SteveDaines) June 14, 2019
Изоҳ (0)