«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри фаолиятини «Ювентус»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sport Italia журналисти Жанлуки ди Марцио хабар берди.
Клублар 60 ёшли мутахассиснинг трансфери борасида жиддий келишувга эришди, ҳозирда томонлар шартноманинг якуний қисмига ўтган.
Маълум бўлишича, «Ювентус» мураббий учун «Челси»га товон пули тўлайди ва бундан ташқари лондонликлар эришиладиган ютуқларга қараб қўшимча бонусларга эга бўлади.
Қайд этилишича, «Дерби Каунти» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард италиялик мутахассис ўрнига «аристократлар»ни бошқаради.
Бугун, 14 июнь куни Сарри «Челси»ни расман тарк этиши кутилмоқда. Шундан сўнг у «Ювентус» билан 3 йилга мўлжалланган шартнома тузади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)