Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дарё»га берган интервьюсида умумтаълим мактаблари режа бўйича 3—5 йилда қоғозли журналлардан электрон журналларга тўлиқ ўтилишини маълум қилди.
Режа бўйича 3—5 йилда қоғозли журналлардан воз кечилиб, тўлиқ электрон журналларга ўтамиз. Ҳозирда ушбу режани амалга ошириш учун мактабларни интернетга улаш вазифаси турибди.Шунингдек, Шерзод Шерматов электрон журналларга тўлиқ ўтишга қадар ўқитувчилар қоғозли журналларни тўлдириши мажбурий эканлигини айтиб, ўтган йилга нисбатан ёзув-чизувлар камайгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Ўқитувчиларни юкламаси бор эди. Юкламасида масалан 1500 соат бўлса, таълим бериш ва ундан ташқари вазифалар берилганди. Уйга вазифаларни текшириш учун ҳам, журнал тўлдириш учун ҳам, микроучасткаларга чиқиш ҳам ёки тўгарак ўтказиш учун. Олдин ҳар бир вазифа учун ҳисобот сўралган. Яъни тўгарак ўтказган бўлса, тўгаракнинг фотоальбоми, микроучасткага чиққан бўлса ўшани ҳисоботи. Мана шуларнинг ҳаммаси йўқ бўлди.Халқ таълими вазири ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниш ҳолатлари йўқ қилинганини ҳақида ҳам айтди.
Ёзув-чизувдан олдин олайлик. Ўқитувчилар куз бўйи далада бўлган. Ёзув-чизув билан шуғулланмаган, пахта терган ёки баҳорда эрталабдан экиш билан шуғулланган. Ҳозир пахта тераётгани йўқ, экишни ҳам қилаётгани йўқ. Ўқитувчини ўзини устида ишлашга вақт жиҳатдан қарайдиган бўлсак, оддий шу мажбурий меҳнатдан озод бўлгани жуда катта имконият яратилди.Аввалроқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мажбурий мактаб формаси Ҳукумат тегишли қарори билан келаётган ўқув йилиди ҳам ихтиёрий бўлишини маълум қилганди.
Тез кунда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан тўлиқ видеоинтервью «Дарё»да эълон қилинади.
Изоҳ (0)