UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Порьега қарши кечадиган жанг олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида оғирроқ вазн тоифасига ўтмаслигини маълум қилди.
«Оғирроқ вазн тоифасига ўтиш? Тўғрисини айтсам, менинг у ерда ишим бор. Мен ўзимнинг вазн тоифамдаги жангчилар орасида жуссам кичик. У ерда эса умуман кичкина бола бўлиб қоламан. Шунинг учун ҳозирча ўз вазнимда қолишни маъқул деб ҳисоблайман», — деди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ҳамда Порье ўртасида кечадиган жанг 7 сентябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)