«Эмполи» бош мураббийи Аурелио Андреаццоли ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Тоскана клуби 65 ёшли мутахассис билан шартномани бекор қилди.
Маълумот учун, Андреаццоли ўтган мавсум ишдан (2018 йил майида) бўшатилганди, аммо клуб раҳбарияти уни 2019 йилнинг март ойида ўз вазифасига қайтарганди.
Эслатиб ўтамиз, «Эмполи» 2018/19 йилги мавсум А Серия жадвалида 18-ўринни эгаллади ва Б Серияга (А Сериядан кейинги дивизион) тушиб кетди.
Таъкидлаш жоиз, клуб қуйи дивизиондан чиққандан сўнг А Серияда атиги битта мавсум ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)