ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди, деб хабар бермоқда Халқаро пресс клуб.
Таъкидланишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимида Равшан Эрматов иш бошлаши аниқ бўлиб улгурган.
Аввалроқ мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Умид Аҳмаджонов ўз аризасига кўра, ишдан кетгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов саналади. Бироқ Раматов ҳукуматда иш юритиши сабаб ташкилотда ўзбек футболига биринчи вице-президент жавобгар ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)