Сиднейда жойлашган масжидга мутлақо янгича дизайнда барпо этилган меъморий ёдгорлик сифатида баҳо берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Designboom нашри маълумотларига таяниб хабар қилади.
«Панчбоул» масжиди Австралиянинг Сидней шаҳри ҳудудида барпо этилган йирик меъморий обида ҳисобланади. Масжид замонавий дизайни ва меъморчилиги билан бутунлай анъанавий масжидлардан ажралиб туради.
Маълум бўлишича, Австралия ислом миссияси томонидан барпо этилган ушбу масжид қурилиши учун қарор 1996 йилда қабул қилинган. Бироқ қуриш учун бериладиган лицензияни олишга маҳаллий ҳокимликдаги бюрократик тўсиқлар туфайли 17 йил керак бўлди. Мутлақо янгича услуб ва дизайнда барпо этилган ушбу масжиднинг умумий майдони 550 кв. метрни ташкил этади. Масжиднинг ичида 300 киши ибодат қилиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)