Хоразм вилояти ҳудудида ташкил қилинган ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларида «Қувноқ қутқарувчи» мусобақалари доирасида кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти ФВБ хабар берди.
Тадбирлар давомида «Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинларни олдини олиш ва бартараф этиш» ва «Сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш» мавзуларида давра суҳбатлари ва викториналар ташкил қилинмоқда.
Жумладан, Қўшқўпир туманидаги «Хумо», Хива туманидаги «Хива гулшани», Хива шахридаги «Ғунча», Хазорасп тумани Тупроққалъа массивидаги «Лочин», Хонқа туманидаги «Соғлом авлод» ва «Жайҳун қуёши», Урганч туманидаги «Шодлик» оромгоҳларида бу каби тадбирлар ўтказилди.
Изоҳ (0)