Президент маъмуриятининг бошлиғи ўринбосари Руслан Рябошапка маълум қилишича, Владимир Зеленский 15 та вилоятдаги губернаторларни лавозимидан четлатди. Бу ҳақда у 11 июнь куни бўлиб ўтган брифингда эълон қилган, дея ёзади «Bigmir.net».

Фото: «Bigmir.net»

«Бугун минтақавий давлат маъмуриятлари раҳбарларини лавозимидан озод этишнинг биринчи қисми бошланди», — дейди Рябошапка.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Чернигов, Хмелницкий, Херсон, Тернополь, Сумская, Полтава, Одесса, Николаев, Львов, Кировоград, Киев, Ивано-Франковск, Запорожье, Закарпат ва Волин раҳбарлари ишдан бўшатилди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленскийнинг инаугурациясидан олдин ва кейин Украинанинг бир қатор губернаторлари истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу айниқса, Закарпат, Винницк, Львов, Тернополь, Николаев, Чернигов ва бошқа вилоят раҳбарларига тааллуқлидир.