Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда, бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси «Дарё»га маълум қилди.
Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияси 10 июнь куни бошланди.
Конференция ишида дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Тадбирда меҳнат соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг юз йиллигини нишонлаш ҳам режалаштирилган.
108-Халқаро меҳнат конференцияси 21 июнга қадар давом этади.
Изоҳ (0)