Ҳукумат қарори (467-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар қилади.
Низомга мувофиқ, олий таълим муассасалари рейтинги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади.
Рейтингни аниқлаш учун маълумотлар 1 февралгача вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинади.
Инспекция ҳар йили май—июнь ойларида қуйидагиларни ўтказади:— профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тил ва ахборот-коммуникация технологияларига оид билимларини аниқлаш учун тест;— талабаларнинг мутахассислик фанларига оид билимини аниқлаш учун назорат ишлари ва таълим сифатини ўрганиш бўйича сўровнома.
Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг сайтида эълон қилинади.
Изоҳ (0)