Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон мева ва сабзавотларини Украина бозорларига экспорт қилишни таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Spot хабар беради.
Хусусан, Украина тадбиркорлари билан 3 миллион АҚШ доллари миқдорида янги мева-сабзавот маҳсулотларини, қуритилган мевалар ва тайёр тўқимачилик маҳсулотарини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.
Келишувлар натижаларига кўра, Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотлари Украинанинг Лвов шаҳрида йирик мева-сабзавот бозори «Шувар»га етказиб берилди.
Таъкидлаш жоизки, 2019 йилнинг биринчи тўрт ойида Ўзбекистон билан Украина ўртасидаги товар айланмаси 130 млн АҚШ долларини (2018 йилга нисбатан 102,4%) ташкил этди.
Шу билан бирга, Украинага экспортнинг ошиши 11 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йилнинг шу даврига нисбатан 126%), Украина маҳсулотларининг мамлакатга импорти 7 фоизга камайди ва 85,6 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Ҳозирда Киев, Днепропетровск ва Харьковда янги савдо майдончаларини очиш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)