Швейцариялик ҳимоячи Штефан Лихтштайнер «Арсенал»ни тарк этади.
«Ҳурматли «канонирлар», биз ушбу ажойиб жамоа тарихида муҳим бурилиш ясашга яқин эдик.Эслатиб ўтамиз, швейцариялик 2018 йилда «Арсенал» таркибига «Ювентус»дан эркин агент сифатида келиб қўшилганди. У ортда қолган мавсум «тўпчилар» сафида барча мусобақаларни ҳисоблаганда 23 та учрашувда майдонга тушди.Лекин бирдамлик… афсуски, бунинг ўзи етарли бўлмади. Буни қабул қилиш оғир. Мен жуда хафа бўлдим.
Бизнинг асосий мақсадимиз — «Арсенал»ни дунё бўйича юқори даражага кўтариш ҳамда совринлар ютиш эди. Ушбу буюк жамоа бунга муносиб.
Жамоадошларимга, мураббий ва унинг ёрдамчиларига, барча меҳматкаш ходимларга ва «Арсенал» мухлисларига энг яхши тилакларимни тилаб қоламан.
Ишончим комил, жамоа келаси мавсум ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олади! Ушбу клубнинг бир бўлаги бўлганимдан хурсандман.
Қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат. Кўришгунча, Штефан», — деб ёзади футболчи ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)