Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида етиштирилган гилос Хитойнинг Shanghai Huizhan Fruit & Vegetable Market Management Co.,Ltd. бозорига етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон божхона қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига таяниб, Sputnik хабар қилди.
Фарғона вилоятида етиштирилиб, Шанхайда сотиш мақсадида етказиб берилган гилос мевасининг биринчи 30 тонналик партиясини қабул қилишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
«Ўзбек гилоси жуда мазали таъмга эга. Унинг қадоғи ва калибровкаси халқаро талабларга жавоб беради. Бу жаҳон брендлари билан рақобатлашиш имконини беради», — деди Zhejiang Fesna E-shop Co.Ltd компания бош менежери Чжу Цзянфен.
Shanghai Huizhan Fruit & Vegetable Market Management Co., Ltd бошқарувчининг ўринбосари Лин Етанинг сўзларига кўра, Шанхай аҳолиси биринчи марта ўзбек гилосини таътиб кўрмоқда. «Шу муносабат билан умид қиламанки, Хитой савдо расталарида ўзбек меваларининг ассортименти янада кенгаяди ва келгусида бизга қовун, узум, лимон ва бошқа маҳсулотлар келади», — деди Лин Ета.
Таъкидланишича, Хитой компанияси Tmall интернет дўкони майдонида сотиш учун Ўзбекистондан гилос импорти ҳажмини 2600 тоннага етказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)