Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги 13 июнда расман очилади. Бу ҳақда бош консул Фариддин Насриев маълум қилди, дея хабар беради «Татар-информ».
«Ўзбекистон Президентининг шу ерда, Қозонда бош консуллик ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Консуллик бутун Волгабўйи федерал округини қамраб олади», — дея таъкидлади Насриев.
Ушбу тадбирга Татаристон президенти Рустам Минниханов, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ва бошқа фахрий меҳмонлар таклиф этилган.
Консуллик Татаристон пойтахтининг Спартак кўчасидаги савдо марказларидан бирида жойлашди.